Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳар ҳокими 2015 йил 5 ноябрда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг Тошкент шаҳар ташкилоти жамғармаси учун 26 ноябрга қадар хайрия йиғиш ўн кунлигини эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Norma.uz» хабар бермоқда.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Ушбу ҳужжат ташкилотнинг 2016 йилдаги давлат дастурларини амалга ошириш, жамиятнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, ёлғиз кексалар, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ва табиий офатлар натижасида жабрланганларга кўмак бериш бўйича фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинди.

Корхона, муассаса ва ташкилотларга хайрия йиғиш ўн кунлигини ўтказиш ва коллектив билан келишган ҳолда тўпланган маблағни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг Тошкент шаҳар ташкилоти ҳисоб-рақамига кўчириш тавсия этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар