«Ўзбекистон почтаси» Акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2015 йил 29 октябрдаги 14-сонли қарорига асосан Хатира Шаменовна Таджибаева 2015 йил 3 ноябрдан бошлаб «Ўзбекистон почтаси» Акциядорлик жамиятининг Бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон почтаси» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзбекистон почтаси» Акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2015 йил 29 октябрдаги 14-сонли қарорига асосан Рустам Саидович Қосимов 2015 йил 2 ноябрдан бошлаб «Ўзбекистон почтаси» Акциядорлик жамиятининг Бош директори вазифасидан озод этилди.
Изоҳ (0)