Ўзбекистон Марказий банки 2015 йил 24 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2735 сўм 74 тийин этиб белгиланди. Бу 17 ноябрдаги курсга нисбатан 14 сўм 62 тийинга юқори. Маълумот учун, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет икки ойдан бери камида 14 сўмга қимматламоқда. Бунгача курс 4—6 сўм атрофида юқорилаб бораётган эди.
24 ноябрдан эътиборан 1 евро қиймати 2931 сўм 67 тийин (17 ноябрдаги курсга нисбатан 7 тийин арзон), 1 Россия рубли эса 42 сўм 17 тийин (17 ноябрдаги курсга нисбатан 1 сўм 33 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)