Франциянинг «Шарль де Голль» авиаташувчиси Россия Ҳарбий-денгиз флоти кемалари билан алоқа ўрнатди, деб хабар беради «РБК».
«Шарль де Голль» авиаташувчиси ИШИДга қарши курашиш учун Яқин Шарққа йўналтирилган Франция Ҳарбий-денгиз кучларига етакчилик қилмоқда.
Europe1 радиостанциясининг маълум қилишича, Россия кемалари француз авиаташувчиси билан ҳаракатларини ҳозирча мувофиқлаштиргани йўқ. Ҳозир кемалар фақат навигация масаласида алоқа қилмоқда.
Франциянинг «Шарль де Голль» авиаташувчиси 22 ноябрь куни тунда Шарқий Ўртаер денгизига етиб келди. Франция Мудофаа вазирлиги раҳбари Жан-Ив Ле Дрианнинг сўзларига қараганда, авиаташувчи 23 ноябрь, душанбадан ИШИДга қарши ҳаракатларини бошлашга тайёр бўлади.
Изоҳ (0)