Туркия Суриядаги этник туркманлар яшовчи ҳудудларга авиазарбалар берилишини шошилинч муҳокама этишга чақириб, БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб жўнатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат бош вазири Аҳмет Давутўғли мазкур мавзу юзасидан АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан мулоқотда бўлган ва ташқи ишлар вазирлигига ушбу йўналишдаги дипломатик уринишларни кучайтириш юзасидан кўрсатма берган.
Анқара Сурия шимоли-ғарбида жойлашган Байирбужак минтақасидаги туркман қишлоқларига Россия авиацияси томонидан зарба берилаётганини даъво қилмоқда. Шу муносабат билан Россиянинг мамлакатдаги элчиси Андрей Карлов Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва унга Россиядан мазкур амалиётларни зудлик билан тўхтатиш талаб қилиниши етказилган.
Изоҳ (0)