Мьянма шимолидаги Качин штатида рўй берган кўчки қурбонлари сони 99 кишига етди. Қутқарувчилар вайроналар остидан тирик қолганларни қидиришда давом этмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, кўчки нефрит қазиб олинадиган кон яқинида юз берган. Маҳаллий кончиларнинг элликка яқин уйи кўчки остида қолиб, вайрон бўлган. Бундай ҳодисалар дунёдаги нефритнинг 90 фоизи қазиб чиқариладиган минтақада тез-тез содир бўлиши айтилмоқда.
Олдинроқ мазкур табиий офат оқибатида 90 киши нобуд бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ (0)