Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus A330 самолёти портлаш хавфи сабаб Галифакс шаҳри аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда, Flightradar24’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Лайнер Нью-Йоркдан Истанбулга учиб кетаётган эди. Қайд этишларича, қўниш муваффақиятли амалга ошган, йўловчиларга жабр етмаган.
Ҳодиса жойига маҳаллий маъмурият вакиллари ва қутқарув хизматлари етиб келган.
Аввалроқ Air France авиакомпаниясининг Париждан Сан-Францискога учаётган Boeing 777-200 лайнери, аэропортга қайтиш арафасида, Ла-Манш бўғози устида ғалати бурилишни амалга оширгани маълум бўлганди.
Радарларда Франция авиаташувчисининг самолёти, Париждаги Шарл-де-Голл аэропортига қайтишдан аввал, бўғоз устида У ҳарфи кўринишида бурилишни амалга оширгани қайд этилган.
Маълум бўлишича, лайнер учувчиси ҳеч қандай фавқулодда ҳолат ҳақида хабар бермаган ва самолёт ҳавога кўтарилганидан 30 дақиқа ўтиб, уни муваффақиятли қўндирган.
Изоҳ (0)