Зимбабведа энг хунук эркак унвонининг янги соҳиби аниқланди, деб хабар қилади «Сегодня.ua».
Африканинг ушбу давлатида ҳар йили энг бадбашара эркаклар ўртасида мусобақа ўтказилади.
Охирги танловда Мейсон Саре исмли 42 ёшли ишсиз фуқаро ғолиб деб топилди. Ўтган йилги ғолиб ўз рақибига баҳо берар экан, ҳакамлар ҳайъатини нохолисликда айблади.
Мейсон Саре Mr. Ugly танловида ғолиб чиққанидан беҳад хурсандлигини яширмади. Олд тишлари бўлмаган Саре конкурсга йиртиқ комбинезонда келди. Унга пул мукофоти берилди.
Изоҳ (0)