Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Янги Зеландиядаги Фокс музлигида бортида етти киши бўлган вертолёт ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «Коммерсант» маҳаллий ОАВларга таяниб.

Фото: «Вести»

Фото: «Вести»

Қутқарув хизматларига вертолёт қулагани ҳақида 21 ноябрь, шанба куни маҳаллий вақт билан 10:55 (Тошкент вақти билан 02:55)да хабар келиб тушган. Қидирув ишлари олиб бориш учун тўртта вертолёт жўнатилган.

Бортда учувчи билан бирга етти киши бўлган. Ҳозирча воқеа жойига ҳеч ким етиб бора олмагани учун уларнинг қандай аҳволда эканлиги номаълум.

Ҳалокатга атроф яхши кўринмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар