Украина президенти Пётр Порошенко 20 ноябрь, жума куни Рим папаси Франциск билан учрашди. Бу ҳақда Украина президентининг матбуот хизмати хабар берди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Порошенконинг Ватиканга ташрифи Украина президенти ва унинг рафиқасини папа саройи одидаги Сан-Дамазо майдонида расмий кутиб олиш маросими билан бошланди. Шундан сўнг Порошенко Франциск билан учрашувга йўл олди.
Украина президенти Италия раҳбарияти билан ҳам учрашиб, икки томонлама ва халқаро ҳаётга оид долзарб масалаларни муҳокама қилди.
Изоҳ (0)