Бухарестдаги Colectiv тунги клубида рўй берган ёнғин қурбонлари сони 58 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Digi 24 телеканалининг маълум қилишича, фожианинг навбатдаги қурбони — олдинроқ Германиядаги касалхоналардан бирига ётқизилган 28 ёшли қиз 20 ноябрь, жума куни оламдан ўтган. Айни пайтда Бухарест касалхоналарида 45 киши қолмоқда. Улардан 13 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир ҳолатда. Хорижий касалхоналарга 29 киши жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ тунги клубдаги ёнғин оқибатида 56 киши нобуд бўлгани тўғрисида хабар бергандик.
Изоҳ (0)