Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Терговчилар Париждаги «Батаклан» театрига ҳужум қилган гуруҳ таркибида бўлган яна бир террорчининг шахсини аниқлади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» RTL’га таяниб. У контрразведкага таниш бўлган Франция фуқароси бўлиб чиқди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Террорчининг шахсини унинг фотосуратига қараб ички хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари аниқлаган. Таъкидланишича, исми ошкор этилмаётган террорчи радикал доираларга алоқадорлиги туфайли ҳисобда турган.

Франция ОАВлари, шунингдек, театрга ҳужум қилган гуруҳнинг барча террорчилари Сурияга бориб келган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Аввалроқ Исмоил Умар Мустафо ва Самий Амимур исмли террорчиларнинг шахси аниқланган эди.

Айни пайтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Париждаги кетма-кет ҳужумларда қатнашган саккизинчи террорчи — Салоҳ Абдусаломни қидирмоқда.

Аввалроқ Париждаги терактлар туфайли қидирувга берилган Салоҳ Абдусаломнинг акаси Муҳаммад Брюсселда айблов эълон қилинмай қўйиб юборилгани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар