Шарқий Хитойда ер ўпирилиши натижасида қурбон бўлганлар сони 27 кишига етди, яна 10 киши бедарак йўқолган, дея хабар бермоқда «ТАСС» Хитой марказий телевидениесига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь, шанба куни Чжэцзян провинциясидаги Лишуй қишлоғида содир бўлган ер ўпирилиши 27 та уйни вайрон қилди. Айни пайтда у ерда кичик кўл юзага келган, у давом этаётган жала билан бирга қидирув ишларини қийинлаштирмоқда.
Воқеа жойида қутқарувчилар, Хитой Халқ озодлик армияси ҳарбий хизматчилари ва полициячилар — жами 2,3 мингга яқин киши ишламоқда.
Изоҳ (0)