АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жон Бреннан Париждаги терактлар ягона ҳолат эмаслиги, террорчилар янги хуружларни тайёрлаши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу ИШИД захирасида бўлган ягона операция эмас, деб ўйлайман», — дея таъкидлаган Бреннан. МРБ директори фикрига кўра, ИШИД янги ҳужумларни тайёрлашга қодир бўлган ташқи тармоқни шакллантирган бўлиши мумкин.
Олдинроқ Бреннан Вашингтондаги стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказидаги чиқиши чоғида МРБда террорчилар Парижда терактларни режалаштираётгани тўғрисида огоҳлантирув бўлганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)