Google овозли қидирув хизмати мураккаб сўровларга жавоб бериш ва уларнинг маъносини яхшироқ англашни ўрганди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» компания хабарига таяниб.
Қидирув тизими қай тарзда ишлаши қуйидаги савол мисолида кўрсатиб берилди: «Angels бейсбол жамоаси Жаҳон Сериясини ютиб олганида АҚШ президенти ким бўлган?»
Жавобни қидириб топиш учун Google бир нечта ҳаракатни амалга оширади. У саволни қисмларга бўлиб, уларнинг ҳар бирини қидиради, сўнг ахборотларни солиштириб, жавобни чиқариб беради. Шу тариқа, қуйидаги жавоб тақдим этилади: Angels жамоаси Бейсбол бош лигасида ҳал қилувчи ўйинлар сериясини ютиб олганида, яъни 2002 йилда АҚШ президенти Жорж Буш бўлган.
Айни пайтда қидирув тизими фақат инглиз тилидаги мураккаб сўровларни англай олади.
Изоҳ (0)