Хитойнинг Huawei компанияси ниҳоятда тез қувват оладиган янги аккумуляторларни намойиш этди: 600 мАч сиғимли батареяга 50% қувват олиш учун 2, 3000 мАч сиғимли (смартфоннинг одатий аккумулятори) батареяга эса 48% қувват олиш учун атиги 5 дақиқа кифоя. Бу ҳақда «Mail.ru» хабар бермоқда.
Huawei янгилик фаол синовдан ўтказилаётганини маълум этиб, қувват билан таъминлашнинг литийли манбаларини ривожлантиришда инқилоб содир бўлишини башорат қилмоқда. Янги услуб батареяларнинг хизмат қилиш муддатига таъсир кўрсатмаслиги таъкидланмоқда. Бунчалик ҳайратланарли самарадорликка эса анодда графит молекулаларидан ва гетероатомлардан фойдаланиш ҳисобига эришилади.
Huawei ҳамкорлар билан мазкур маҳсулотни ишлаб чиқариш ва тарқатиш борасида музокаралар олиб бораётгани янги аккумуляторларнинг бозорда пайдо бўлишини узоқ кутишга ҳожат қолмаганидан далолат бермоқда.
https://youtu.be/vWmd7jZqMJw
Изоҳ (0)