Samsung компанияси навбатдаги флагмани — Galaxy S7 устида ишламоқда. Компания янги қурилма ҳақидаги тафсилотларни сир сақлашга ҳарчанд уринса-да, баъзи маълумотлар интернетда тарқалиб улгурди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Galaxy S7 нафақат классик, балки «премиум» кўринишда ҳам бўлади. Илғор версия 4К-дисплей ва 14 ядроли Маli-Т880 процессори билан фарқ қилади. Нашр тахминига кўра, премиум версия Жанубий Корея учун эксклюзив бўлиб чиқиши ҳам мумкин.
Шунингдек, Samsung Galaxy S7 ўтган йилги флагмандан арзонроқ бўлиши, унда Exynos 8890 чипсети қўлланилиши, гаджетнинг бир йўла учта версияси тақдим этилиши ҳақида маълумотлар тарқалган.
Изоҳ (0)