Тошкент ҳақида ҳикоя қилувчи «MyTashkent.uz» лойиҳаси 16 ноябрь куни шаҳарнинг «Ўзбекистон» меҳмонхонаси 16-қаватидан олинган фотосуратларни омма эътиборига ҳавола қилди.
Суратларда Амир Темур хиёбони, Тошкент курантлари, Форумлар саройи, Темурийлар тарихи давлат музейи каби диққатга сазовор жойларни томоша қилиш мумкин.Шунингдек, меҳмонхонанинг орқа томонида жойлашган Радио уйи, «Ўзбектуризм» миллий компанияси биноси, Ле Гранд Плаза меҳмонхонаси ҳам суратларда акс этган.
Маълумот учун, 1974 йилда фойдаланишга топширилган «Ўзбекистон» меҳмонхонаси 2008 йилда таъмирдан чиқарилган. Шаҳарнинг энг марказидаги 17 қаватли ушбу бинода меҳмонлар учун 278 хона хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)