Ўзбекистонда Coca-Cola ичимлигининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши ҳақидаги миш-мишлар рад этилди. Бу ҳақда, Coca-Cola Bottlers Uzbekistan компаниясига асосланиб, «Review.uz» хабар бермоқда.
Coca-Cola Bottlers Uzbekistan директори ўринбосари Рустам Рауфовнинг маълум қилишича, техник носозликлар сабаб компаниянинг Тошкентдаги мегазаводи фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Бироқ, 16 ноябрь, душанба кунидан бошлаб маҳсулот ишлаб чиқарилиши тўла ҳажмда қайта йўлга қўйилади. Компания фаолияти тугатилгани ҳақидаги ахборот эса уйдирмадан бошқа нарса эмас, дейди компания вакиллари.
Маълумот учун, Coca-Cola Bottlers Uzbekistan 2014 йил бошида ҳам «профилактика ишлари сабаб» маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатган, бироқ август ойидан завод маҳсулот ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйганди.
Изоҳ (0)