Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 14 ноябрь куни Франция президенти Франсуа Олланд номига мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда 13 ноябрь куни Париж шаҳрида юз берган қатор террористик актлар натижасида Франция фуқароларининг қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилди.
Ўзбекистон Президенти ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга, шунингдек, бутун Франция халқига ҳамдардлигини етказишни сўради.
«‘Қайғуйингизга ҳамдармиз’ сўзлари алоҳида қайд этилди», — дейилади ТИВ ахборотида.
- Воқеа: Париждаги терактлар
Изоҳ (0)