13 ноябрь кечаси Парижда содир этилган туркум терактлар сабаб, Эрон президенти Хасан Руҳоний ўзининг Франция ва Италияга бўладиган ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда 14 ноябрь куни IRNA агентлиги берган маълумотга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь кечаси Парижнинг 10-округида жойлашган Le Carillon ресторанида, «Стад де Франс» стадионида ҳамда Les Halles савдо марказида қатор қуролли ҳужум ва портлашлар содир этилди.
Изоҳ (0)