Франция ҳукумати экстремистлар мамлакатда кенг кўламли террорчилик ҳужумларини тайёрлаётганида хабардор бўлган. Бу ҳақда юқори лавозимли мансабдорларга таяниб, AFP хабар бермоқда, деб ёзади «Европейская правда».
- Воқеа: Париждаги терактлар
Агентлик ёзишича, сўнгги ҳафталарда мансабдорлар ва экспертлар «террорчилар Францияга қарши мисли кўрилмаган ҳужумларни тайёрлаётгани, уларни тўхтатиб қолиш деярли имконсиз эканлиги» ҳақида гапирган.
«Кўлам муқаррар. Энди уларнинг мақсади ўз ҳужумлари ОАВларда иложи борича кенгроқ ёритилиши учун пайт пойлашдан иборат, — деган эди террорчиликка қарши кураш соҳасидаги олий мансабдорлардан бири яқинда. — Биз Калашников автоматларидан фойдаланиб амалга ошириладиган кенг кўламли ҳужумлардан қўрқиб турибмиз».
Изоҳ (0)