Франция пойтахти аҳолиси 13 ноябрь, жума куни Парижда содир бўлиб, 100 дан зиёд кишининг ўлимига сабаб бўлган терактлардан сўнг бир-бирига фаол равишда кўмак бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
- Воқеа: Париждаги терактлар
Twitter’да парижликлар воқеа жойлари атрофига ўрнатилган полиция тўсиқлари туфайли уйига қайтиб бора олмаётганларга тунаш учун жой таклиф қилиб, эълонлар жойлаштирди.
Одамлар озиқ-овқат, иссиқ ичимликлар, мобил қурилмаларни зарядлаб олиш имкониятини таклиф қилмоқда. Баъзан ҳеч қандай изоҳсиз ўз телефон рақамлари ва уй манзилларини қолдиришмоқда.
Париж таксичилари таксометрни ўчириб, ўз йўловчиларини манзилларига бепул олиб бориб қўймоқда.
Изоҳ (0)