13 ноябрь, жума куни Парижда содир этилган терактларнинг 8 нафар иштирокчиси йўқ қилинган. Бу ҳақда терговга яқин манбаларга таяниб, AFP маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
- Воқеа: Париждаги терактлар
Агентликнинг маълум қилишича, ҳужум қилганлардан тўрт нафари «Батаклан» концерт залида ўлган. Улардан уч нафари ҳудкушлар камарини ишга солган, бири эса полиция томонидан йўқ қилинган.
Stade de France стадиони яқинида уч нафар худкуш портлаш содир этган, бир нафар террорчи Voltэр хиёбонида ўзини портлатиб юборган.
Изоҳ (0)