Тошкентда 12 ноябрь, пайшанба куни эрта тонгда кучли шамол кузатилди. UZ24 хабарига кўра, шамол оқибатида бир қатор туманларда электр симларининг узилиши, автомобилларнинг устига дарахтларнинг ағдарилиши каби ҳолатлар қайд этилган.
Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида қолдирилган фотосуратларда кучли шамол оқибатида дарахт шох-шаббалари остида қолган автомобилларни, шунингдек, реклама билбордларидан бири йўлга ағдарилганини кўриш мумкин.
Тошкентнинг баъзи ҳудудларида кучли шамол оқибатида уйларга зарар етгани, хусусан, том қисмларининг учиб кетгани ҳақида хабарлар бор.
Маълумот учун, 12—15 ноябрь кунлари давомида бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмоқда, жумладан, Қорақалпоғистон ва Хоразмда қор ёғиши мумкин. Бундан ташқари, 14—15 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб эсадиган шамол тезлиги сониясига 15—20 метрга етиши мумкин.
Изоҳ (0)