«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Ўзбекжелдорекспедиция» унитар корхонаси таркибида янги шўъба корхонаси —«Полиз транс» УКни ташкил этди. МДҲ ва учинчи давлатларга темир йўл транспорти ёрдамида мева-сабзавот, консерваланган ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш янги корхонанинг асосий вазифаси саналади. Бу ҳақда «Ўзбекжелдорекспедиция» УК ижрочи менежери Камола Юнусова маълум қилди, дея хабар беради «Review.uz».
Бу «Ўзбекжелдорекспедиция»нинг иккинчи шўъба корхонаси ҳисобланади. Биринчи шўъба корхона —«Согдиана Транс» компаниясининг фаолияти асосан Афғонистон ҳудудидан ўтувчи темир йўл билан боғлиқ. Компания Ҳайратон— Мозори шариф йўналишида уч йил мобайнида 7,8 миллион тонна юк ташиди. Афғонистон жамоат ишлари вазирлиги ва «Согдиана Транс» ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси яна уч йиллик муддатга узайтирилди.
Изоҳ (0)