• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фожиадан бир лаҳза аввал олинган 10 фотосурат

    Қуйидаги суратларда тасвирланган одамлар ўлим ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ эканлиги ва уларнинг ўлими жамоатчилик мулкига айланиши мумкинлигини хаёлларига ҳам келтирмаган эди, деб ёзади PPCORN.

    1. Сўнгги қучоқ

    Фото: PPCORN

    Фото: PPCORN
    2013 йили Голландиянинг Олтгенсплат шаҳрида таъмирлаш ишлари учун шамол турбинасига чиққан икки ёш техник муқаррар ўлим остонасида бир-бирини қучоқлади. Орадан сония ўтиб улардан бири баландлиги 61 метр бўлган минорадан сакрайди, иккинчиси эса оловли қопқонда охиригача қолади.

    2. Ўлдирувчи сайр

    Фото: PPCORN

    Фото: PPCORN
    1993 йили Британиядаги савдо марказининг кузатув камералари кўчага чиқиб кетаётган бу жуфтлик тасвирини сақлаб қолган. Суратдаги ёшгина болакай — Жеймс Балжер кўп ўтмай ўн яшар икки бола томонидан ваҳшийларча ўлдирилади.

    3. Йўқликка сакраш

    Фото: PPCORN

    Фото: PPCORN
    Паркур — экстрим ва урбанистик ҳаёт гўзалликларини ўзида мужассам қилган ажойиб спорт тури эканлигига шубҳа йўқ. Мазкур фотосуратда Павел Кашин камера учун навбатдаги трюкни амалга оширишга уринмоқда — олти қаватли бино томига «қўниш» вақтида Павел мувозанатни йўқотиб, ерга қулади.

    4. Абадиятдан бир дақиқа аввал

    Фото: PPCORN

    Фото: PPCORN
    1853 йили Ниагара бўйлаб рафтда сузар экан, Жозеф Эйвери ўз ўлимига бу қадар яқинлигини тасаввур ҳам қилмаган эди. Қайиқ ағдарилиб, Эйверининг икки дўсти шу заҳоти чўкиб кетди, у эса амаллаб ходага осилиб, 18 соат давомида унинг устида ўтирди. Бахтга қарши, ўша вақтларда бундай вазиятда қолган одамни қутқариш имконини берадиган ҳеч қандай восита йўқ эди, одамлар бу бечорани фақат узоқдан кузатар ва ҳатто суратга ҳам оларди. Курашдан чарчаган Эйвери охири таслим бўлиб, кучли сув оқими билан Ниагара шаршарасидан қулади...

    5. Вулқонга «ем бўлган»лар

    Фото: PPCORN

    Фото: PPCORN
    13 ёшли Омайра Санчез оиласи билан бирга истиқомат қиладиган қишлоқ 1985 йили отилган Невадо дел Руиз вулқони яқинида жойлашган эди. Даҳшатли сел 23 минг кишини бир лаҳзада ўлдириб, қишлоқни Ер юзидан йўқ қилиб юборди. Санчез ўз уйининг қолдиқларига осилиб, ёрдам келишини мардонаворлик билан уч кун кутган, бироқ охир-оқибат тақдирга тан берган.

    6. Қотил учун дастхат

    Фото: PPCORN

    Фото: PPCORN
    Қўшиқчи Жон Леннон мухлиси Марк Чапманга дастхат бермоқда — орадан бир неча соат ўтиб Леннонни ўз уйи остонасида айнан Чапман отиб ташлайди.

    7. Ўлим театри

    Фото: PPCORN

    Фото: PPCORN
    Америкалик сиёсий арбоб ва АҚШнинг Пенсильвания штати ғазначиси Бадд Дваер 1986 йили коррупцияда айбланди. Бу фотосурат Дваер ўзига нисбатан илгари сурилган барча айбловларни рад этган ва охирида қоғоз халтадан тўппончани чиқариб, йиғилганларни ваҳимага солган матбуот анжуманидан олинган. Қўриқчилар Баддга яқинлашиши билан, у: «Бу нарса ишлаб кетиши мумкин!», — деб бақирган, сўнг тўппонча учини оғзига тўғрилаб, тепкини босган...

    8. Ҳамманинг кўз олдида юз берган фожиа

    Фото: PPCORN

    Фото: PPCORN
    Бу фожиа 2013 йили Нью-Йорк метрополитенида юз берган — Ки-Сук Хан билан келиша олмай қолган Наим Дэвис, қисқа баҳсдан сўнг суҳбатдошини темирйўлга итариб юборади. Ушбу фотосурат темирйўлдаги эркак поезд томонидан мажақлаб ташланишидан бир сония аввал олинган. Бекатда одам кўп бўлишига қарамай, ҳеч ким Ки-Сук Ханнинг платформага чиқиб олишига ёрдам бермаган.

    9. Яқинлашаётган даҳшат

    Фото: PPCORN

    Фото: PPCORN
    Шри-Ланкадаги курортда ҳордиқ чиқараётганлар соҳилга яқинлашиб келаётган цунамини томоша қилмоқда — Ҳинд океани тубликларида юз берган зилзила оқибатида кўтарилган бу цунами 2004 йили юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлганди.

    10. Хайрлашув паради

    Фото: PPCORN

    Фото: PPCORN

    АҚШ президенти Жон Кеннедининг 1963 йил ноябрдаги Далласга ташрифи вақтида олинган энг сўнгги фотосуратларидан бири. Орадан кўп ўтмай Ли Харви Освалд оломон орасидан чиқиб, президентга қарата икки марта ўқ узади...

    10.11.2015, 18:56   Изоҳ (0)   191570
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сиднейдаги тепаликдан супермаркет аравачасида «саёҳат» фожиа билан якунланди

    10.11.2015, 16:13

    Facebook’ка бегона ном билан 18 марта кирган япониялик қамоққа олинди

    10.11.2015, 15:12

    Россия ва Миср A321 ҳалокатини текширишда ФҚБ кўмагидан бош тортди

    10.11.2015, 14:11

    БМТ: Атмосферада парник газларининг тўпланиши 2014 йилда рекорд даражага етди

    10.11.2015, 13:25

    КХДР АҚШ тинчлик битими имзоламагунича, қурол-яроғларини кўпайтиришда давом этади

    10.11.2015, 12:09

    Барак Обама Facebook’да шахсий саҳифасига эга бўлди

    10.11.2015, 11:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Жимми, Жимми, ача, ача!”: “Диско раққоси” фильми юлдузлари бугун қаерда ва нималар билан банд?

    Кино | 9 июн, 12:48

    Афғонистон пойтахти 2030 йилга бориб сувсиз қолади — ОАВ

    Дунё | 9 июн, 12:36

    Ўзбекистон тоғли ҳудудларида яна сел хавфи эълон қилинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 12:30

    Словакия бош вазири Ўзбекистонда расмий кутиб олинди (фото)

    Ўзбекистон | 9 июн, 12:00

    Португалиялик 5 нафар футболчи 2024/25 йилги мавсум 5 та совринни қўлга киритди

    Спорт | 9 июн, 11:55

    Дунёдаги энг бой инсон Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг никоҳ маросими бўлиб ўтиши кутилаётган 5 ҳашаматли меҳмонхона

    Лайфстайл | 9 июн, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.