Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ноябрь ойида пойтахт йўлларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари жадвалини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ушбу жадвалдан қуйидаги кўчалар ўрин олган:1.Чилонзор тумани, «Муқимий» кўчасида «Dream Constraction» МЧЖ томонидан ўрта босимли газ тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг якунланиш муддати 09.11.2015.2. Юнусобод тумани, «Аҳмад Дониш» кўчасидан «Абдулла Қодирий» кўчасигача «SU-50» («12-Трест» ОАЖ) томонидан қурилаётган «Hayat» меҳмонхонаси биноси учун босқичма-босқич ўрта босимли газ тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг якунланиш муддати 26.12.2015.3. Яккасарой тумани, КХАЙ (Х.Умарова) кўчасида МЧЖ «4-сон таъмирлаш қурилиш йиғиш бошқармаси» томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг якунланиш муддати 21.11.2015.4. М.Улуғбек тумани, «Зиёлилар» кўчасида «4-сон таъмирлаш қурилиш йиғиш бошқармаси» МЧЖ томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг якунланиш муддати 12.11.2015.5. Учтепа тумани, ТХАЙ кўчасида «4-сон таъмирлаш қурилиш йиғиш бошқармаси» МЧЖ томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг якунланиш муддати 12.11.2015.6. Шайхонтоҳур тумани, «генерал Узоқов» кўчасида «4-сон таъмирлаш қурилиш йиғиш бошқармаси» МЧЖ томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг якунланиш муддати 22.11.2015.7. Учтепа тумани, «Саккокий», «Маҳорат» ва «Шароф» кўчалари бўйлаб «ТошШаҳЭТК» ташкилотига тегишли катта кучланишли кабель тармоғини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг якунланиш муддати 01.12.2015.
Мазкур рўйхатга видеокузатиш камералари ўрнатилиши ҳамда трамвай йўналишлари демонтажи билан боғлиқ ишлар киритилмаган. Шунингдек, турли фавқулодда сабаблар, жумладан, авария ҳолатлари туфайли тезкор созлаш, қазиш ва таъмирлаш ишларининг олиб борилиши ҳам бундан мустасно.
Изоҳ (0)