Beeline компаниясининг Ўзбекистондаги даромади 2015 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, ўтган йилнинг шу даври билан қиёслаганда 3 фоизга камайиб, 185 миллион долларни ташкил этди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Шу билан бирга, операторнинг 2015 йилнинг тўққиз ойи давомидаги даромади 527 миллион долларга тенг бўлди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга кам демакдир.
Компания маълумотларига кўра, учинчи чоракда мобил хизматлар сегментидаги даромад 2,6 фоизга камайиб, 184 миллион долларни ташкил қилди. Ўзгармас хизматлар сегментида эса Beeline даромади 1,4 миллион долларга тенг бўлди, таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 2 миллион долларни ташкил этган.
Beeline’нинг Ўзбекистондаги абонент базаси 2015 йил учинчи чораги якунлари бўйича 10,2 миллион кишидан иборат бўлди, бу ўтган йилгидан 3 фоизга кам демакдир.
Изоҳ (0)