Самарқандлик хонанда ва актёр, «Регистон» ансамбли раҳбари Хурсанд Шеров велосипедда Россия пойтахти Москвага сафар қилди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
Шеровнинг таъкидлашича, у 26 сентябрь куни Ўзбекистондан йўлга чиқиб, 22 октябрда Москвадаги Озарбайжон ва рус опера ҳамда эстрада юлдузи Муслим Магомаев хотирасига ўрнатилган ҳайкал олдига етиб борган.
«3,5 минг километрдан иборат йўлни салкам бир ой муддат ичида босиб ўтиш мен учун осон бўлмади. Аллоҳга шукр, сафар давомида мени асради ва кўплаб яхши, сахий инсонларни рўпара қилди», — дейди санъаткор.
«Регистон» ансамбли раҳбарининг таъкидлашича, у Муслим Магомаевнинг ашаддий мухлиси, уни жуда ҳурмат қилади. «Сафаримни унинг хотирасига бағишлаганман», — дейди Хурсанд Шеров.
Изоҳ (0)