Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида истиқомат қилувчи эркак ўз қизини 9 миллион сўмга сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетасининг 5 ноябрь сонида ахборот берилган.
Хабар беришларича, Қизириқ туманида яшовчи фуқаро 2008 йил 25 мартда туғилган қизини 9 миллион сўмга сотишга қарор қилган. У харидордан 5 миллион сўмни олган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган.
«Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо тайинланди», — дейилади газета хабарида.
Қайд этишларича, қизини сотаётган фуқарони қўлга олиш бўйича тезкор тадбир қизни сотиб олмоқчи бўлган харидор аёлнинг аризасига асосан ташкил этилган.
Изоҳ (0)