• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нархи миллионга тенг фикрлар

    Замонамиз ҳар ким ўз бизнесини очиши ва шу орқали бойиб кетиши учун энг қулай пайтлардан бири саналади. Сиз инсон фаолиятининг турли соҳаларидаги кўплаб имкониятларнинг қуршовидасиз ва улардан қай даражада фойдалана олиш тамомила ўзингизга боғлиқ. Сиздан талаб этиладигани — улкан истак ва ҳаракатга тайёрлик. Брайан Трейси китоблари ва семинарлари эса, шубҳасиз, бунда сизга ёрдам беради.

    Фото: Be The Change Group

    Фото: Be The Change Group

    Малакали бизнес-маслаҳатчиси, коуч, муаллиф ва амалиётчи ҳисобланган Трейси бундан кўп йиллар муқаддам «ўзини-ўзи миллионер қилган»ларнинг тарихини ўрганишни бошлаган. Улар ҳақида қанча кўп ўргангани сари, ўзи ҳам шу даражада улардан бирига айланиб борар эди. Миллионер мақомига эришиш учун Трейсига беш йил керак бўлди. Унинг бугунги бутун фаолияти — мазкур йўлни бошқалар учун қисқартиришга йўналтирилган.

    Ривожланишни ва ўз бизнесини қуришни истайдиганлар учун Брайан Трейси талқини бўйича «ўзини-ўзи миллионер қилганлар»нинг 7 та сирини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    • Демак, «ўзини-ўзи миллионер қилганлар»нинг биринчи сири — кенг миқёсда фикрланг ва улкан нарсалар ҳақида орзу қилинг. Ўзингизга тинмасдан «Мен қила оламан!», дея таъкидланг. Ўзингизга қайта-қайта беришингиз бўлган ягона савол эса «Қандай қилиб?», бўлсин. «Ўзини-ўзи миллионер қилганлар» ўз қиёфасини, келгусида бой ва омадли бўлишларини аниқ тасаввур қила олади. Ҳаётингиздаги мутлақо барча ўзгаришлар ўзингиз ҳақингизда шакллантирганингиз муайян янги эмоционал ақлий образда вужудга келади. Қолаверса, ҳеч қачон муваффақиятли кишиларни танқид қилманг. Муваффақиятли кишиларни танқид қилиб, ўзингиздаги муваффақиятнинг барча имкониятларини заифлаштирасиз. Аксинча, муваффақиятли кишилардан илҳом олинг! Бошқаларнинг зафарларидан қанча кўп хурсанд бўлсангиз, ўзингиз муваффақиятга шунча тез эришасиз.
    • Иккинчи сир: бошқалардан фарқли бўлиш, устун келишни ҳаётингизнинг асосий мақсади этиб белгиланг. Бажарадиган барча ишларингиз юксак даражада бўлишига интилинг ва ўзингизга юқори талабларни белгиланг. Бажарадиган ишларингизда юқори даражали профессионализмга эришмагунингизга қадар, ҳеч қачон бой ва бахтли бўла олмайсиз. Ўз олдингизга шундай мақсадни қўйинг ва шу йўналишда ҳаракатни бошланг. Ўз ишингиз ва касбингизда янада аъло бўлишингизга сабаб бўлувчи ҳар бир қадамингиз сизни янада бахтли қилади. Фаолият юритадиган соҳангизда биринчи йигирматалик, сўнг ўнталик, кейин эса бешталикка айнан сиз бўлишингиз кераклиги ҳақида қарор қабул қилинг.
    • Учинчи сир: ўзингиз ва ҳаётингиз учун бутун масъулиятни бўйнингизга олинг. Ўзингизга қанча кўп масъулиятни олсангиз, шу даражада соҳангиз етакчисига айлана борасиз. Ўз муваффақиятсизликларида бошқаларни айблашда тўхташнинг энг тез усули — бу ўзига: «Бунга мен жавобгарман!», дейишдир. Ўзингизга қанча кўп масъулият олсангиз, ҳаётингизни айнан ўзингиз назорат қилаётганингиз ҳиссига бўлган ишонч шунча кучли бўлади. Ўз ҳаёти устида назорат ва бахт ҳисси ўртасида мутлақ бевосита алоқа мавжуд.
    • Тўртинчи сир: доимий изланиш ҳаётингиз бош мақсади бўлсин. «Ўзини-ўзи миллионер қилганлар» ўз соҳаларида изланишдан ҳеч қачон тўхтамайди. Ўз ишингиз тўғрисида ҳар куни янгилик ўрганишга интилинг, салоҳиятингизнинг барча кучларини ишга солинг. Қанча кўп ўргансангиз, олдинга қараб шунча тез илгарилаб бораверасиз. Билим ва кўникмалар — XXI асрда муваффақиятларга эришиш калитидир. Қўшимча билим ва кўникмаларни ривожлантиришда ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Демак, ҳаёт давомида илгарига қараб боришингизнинг тезлиги ҳеч нима билан чегараланмаган.
    • Бешинчи сир: ижодкорликни ривожлантиринг ва инновацияларни татбиқ этинг. Мақсадларингизга эришишнинг янгироқ, тезроқ ва самаралироқ яна қандай йўллари борлигини аниқланг ва бу йўлда изланинг. Қанча кўп нарсани ўргансангиз ва қанча кўп ҳаракат қилсангиз, атрофингизда шунча ҳайратомуз воқеалар юз бераверади.
    • Олтинчи сир: тезкор ва ишончли деган обрўга эришинг ҳамда шу орқали бошқаларга сизга ишониш мумкинлигини намоён этинг. «Ўзини-ўзи миллионер қилганлар» тез ҳаракат қилади ва ўз сўзида туради. Одамлар бу миллионерларга янада кўпроқ таяна бошлайди. Изчиллик — муваффақият гарови. Ўта ақлли бўлиш ёки қандайдир ноёб истеъдодга эга бўлиш шартмас, шунчаки, олдинга қараб изчил ҳаракат қилиш керак, холос. Нимаики ваъда берган бўлсангиз, барчасини ҳамиша вақтида бажаринг. Кишилар сизга доимо ва ҳар қанақанги вазиятларда ишона бошламагунларига қадар, фаолиятингизда юқори даражали сифатга риоя қилишда давом этинг.
    • «Ўзини-ўзи миллионер қилганлар»нинг еттинчи сири, бу — тиришқоқликдир. Бу сифатсиз муваффақиятга эришиш мумкин эмас. Ҳеч қачон таслим бўлманг. Муваффақиятга эришиш учун, эҳтимол, кўп ва оғир шароитда ишлашга тўғри келиши мумкинлигига тайёр бўлинг. Бир неча минг миллионерлар орасида тадқиқот ўтказилганда, уларга «Сиз нима учун ва қандай қилиб муваффақиятли бўлдингиз?», деган савол берилган. Уларнинг 85 фоизи тамомила бир хил жавоб қайтарган: «Муваффақият ҳамиша менинг ҳамроҳим, негаки, мен бошқаларга қараганда кўпроқ ва зўр бериб ишлайман». Шунинг учун ишни бошқаларга қараганда эртароқ бошлаш, кўпроқ ишлаш ва ишдан кечроқ кетишларга тайёр туринг. «Ўзини-ўзи миллионер қилганлар» ҳафтасига 50—90 соат ишлайди. Аксарияти 70—80 соат ишлайди. Бошқача қилиб айтганда, ҳафтасига 40 соат ишлаб, муваффақиятли бўлган кишилар мавжуд эмас. Ҳафтасига 40 соат ишлаш — сизга тирик қолишни таъминлайди, холос. 40 соатдан ошиғи – бу мувафаққиятингизга маблағ сарфлаш демакдир. Ўз устингизда, ҳеч бўлмаганда, ишда ишлагандек — кўп, фаол ва астойдил ишланг ва бу албатта ўз самарасини беради.
    Бугунги кунда бизга ҳар куни ёпирилиб келаётган улкан ахборот оқимида рўй-рост вазиятни аниқлаш жуда мушкул. Шундай бўлса-да, тонналаб маълумотларни ўрганиб чиқадиган ва шу орқали ноёб тажрибага эришган кишилар орамизда мавжуд, албатта. Уларнинг ўзи, ҳаётларида муайян чўққиларга эришгач, бошқаларга яхшини ёмондан ажратиш ва жамоатчиликка энг муҳим бўлган ахборотни етказишга кўмаклашади. Брайан Трейси ҳам шундай инсон — бўлажак миллионерларни «етиштирувчи» миллионер. Сиз бу каби кишиларни танқид қилиб, ўзингизнинг бахт ва тараққиёт сари йўлингизни беркитишда давом этишингиз ёҳуд уларнинг бирига айланишингиз мумкин. Айниқса, бу каби имконият сизда эндиликда мавжуд: 7 ноябрь куни Тошкентдаги «Туркистон» санъат саройида Брайан Трейси ўзининг бутун дунёда энг машҳур «Максимумга эришиш» семинари билан чиқиш қилади.

    Эслатиб ўтамиз, Брайан Трейсидан эксклюзив семинар — тадбирнинг бош алоқа ҳомийси бўлмиш Ucell мобил алоқа оператори кўмагида ўтказилади. Таъкидлаш жоиз, компания Ўзбекистонда бу каби таълимга оид ташаббусларни илк маротаба кўрсатаётгани йўқ. Ҳаётни яхшилик сари ўзгартиришни шиор қилиб олган Ucell, ўз шахсий ва профессионал кўникма ва сифатларини ривожлантириш ва мукаммаллаштиришга интилаётганларга семинарга ташриф буюриш имкониятини тақдим этади.

    Шу билан бирга, Ucell’дан махсус викторина натижаларига кўра, 10 та қатнашчи-финалчилар мазкур жаҳон миқёсидаги тадбирда қатнашиб, Брайан Трейси билан шахсан мулоқотда бўлиш имкониятига эга бўлади. Викторинада иштирок этиш талаблари жуда оддий — бунинг учун Ucell абоненти бўлиш ва maximum@ucell.uz’га «Брайан Трейсининг ‘Максимумга эришиш’ семинари ҳаётимни қандай қилиб яхшиликка томон ўзгартира олади?», деган саволга жавобингизни электрон хат кўринишида жўнацангиз кифоя. Ucell вакиллари ҳамда семинарнинг ташкилотчилари ва ҳамкорларидан ташкил топган викторина ҳакамлар ҳайъати энг сара ва оригинал жавобларни танлайди. Викторина натижалари 2015 йил 5 ноябрь куни ucell.uz сайтида ҳамда операторнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинади. Шошилинг, эҳтимол, омад айнан сизга кулиб боқар!

    Семинар тўғрисидаги батафсил маълумотни тадбирнинг расмий сайти — www.change.uz ва (+99890) 994-12-11, (+99890) 995-12-11, +998 (90) 994-16-11 телефонлари орқали олишингиз мумкин.

    Реклама ҳуқуқи асосида. «Дарё» ушбу тадбирнинг ахборот ҳамкори ҳисобланади

    05.11.2015, 15:40   Изоҳ (0)   49867
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар темир йўл транспорти бўйича Кенгашининг мажлиси бошланди

    05.11.2015, 14:38

    Афсонавий «Глобус» театри Тошкентда «Гамлет»ни намойиш этди

    05.11.2015, 13:46

    «Лукойл» Қашқадарёдаги Ҳисор конида электр таъминоти объектларини қурди

    05.11.2015, 12:42

    Тбилисида Ўзбекистон-Грузия сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

    04.11.2015, 22:21

    Bloomberg ТV халқаро телеканалида Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти ҳақидаги ролик намойиш этилмоқда (видео)

    04.11.2015, 21:51

    Тошкентда йўлнинг қарама-қарши қисмига чиққан автомобиль ЙҲХХ ходими эътиборидан четда қолди

    04.11.2015, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти



    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.