2015 йилнинг 3—4 ноябрь кунлари Тбилиси шаҳрида Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Грузия сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий сайти хабар бермоқда.
Учрашувда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги давлатлараро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида бўлажак турли даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш доирасида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий негизи инвентаризация қилинди, шунингдек, икки томонлама шартномалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари бўйича ишларнинг бориши кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)