Мисрда сўнгги кунларда бўлиб ўтган жала қурбонлари сони 13 кишига етди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб. Яна 30 дан зиёд киши жароҳатланган.
Офат мамлакатнинг деярли бутун шимолий қисмини қамраб олди, бироқ энг кўп Ал-Бухайра провинциясидаги аҳоли пунктлари зарар кўрди. У ердаги қатор қишлоқларда сел оқимларининг сатҳи бир қаватли уй шифтигача кўтарилган, бу эса бундай даражадаги ёғингарчиликни кутмаган кишилар ўлимига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)