Яман жануби-ғарбидаги Тоиз шаҳрида камида 11 нафар тинч аҳоли вакили исёнчи хусийлар томонидан уюштирилган бомбардимон қурбони бўлди. Яна 22 киши яраланган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шифокорлар ҳалок бўлганлар сонини тасдиқлади ва улар орасида камида бир нафар аёл бўлганини билдирди.
Frans Press агентлигининг маълум қилишича, Тоиз атрофида қарама-қарши кучлар ўртасидаги тўқнашувлар кечаси билан тинмаган. Исёнчилар шаҳарга олиб борувчи асосий йўлларни назорат қилмоқда.
Изоҳ (0)