Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров унга суиқасд уюштиришни буюртма қилганлар Сурияда эканлигини тахмин этди, деб ёзади «РИА Новости».
«Буларнинг барчасини буюртма қилганлар ёки ташкиллаштирганлар бугун Сурияда ўтирибди», — деди у «НТВ» телеканалига берган интервьюсида.
Аввалроқ Чеченистонда республика раҳбари Рамзан Қодировга қарши қаратилган суиқасд олди олингани хабар қилинган эди. Ўшанда ҳуқуқбузарлар — аргунлик ёшлар ҳибсга олинган. «Уларнинг ёвуз мақсади очиқ кўриниб турган бўлса-да, республика раҳбари бу ёшларни кечирди ва уларга ўзини оқлаш учун имконият берди», — дейилганди хабарда.
Изоҳ (0)