Американинг Google интернет-корпорацияси ўзи томонидан яратилган Android тизимида ишловчи Жанубий Кореянинг Samsung Galaxy S6 Edge смартфонида хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар борлигини аниқлади, деб ёзади «ТАСС».
Аниқланган баглар орқали хакерлар масофадан туриб қурилма устидан тўлиқ назоратни қўлга кирита олиши мумкин. Samsung баъзи камчиликларни бартараф этганини маълум қилди, қолган муаммолар ноябрда чиқадиган навбатдаги прошивка орқали ҳал этилади.
Жами 11 та баг топилган бўлиб, улар қурилманинг драйверлари, тасвирларни қайта ишлаш тизими, Samsung электрон почтаси, телефоннинг симсиз қурилмаси ва бошқаларга алоқадор. Симсиз қурилмадаги камчилик орқали хакерлар телефон ҳимоя тизимидаги функцияларни ўзгартира олиши мумкин.
Изоҳ (0)