Жанубий Кореядаги энг йирик алоқа оператори — SK Telecom компанияси дунёда биринчи бўлиб 5G стандартидаги тармоқни ишга туширмоқчи, деб ёзади «Сегодня.ua» компания бош директори Чой Жин Сунгга таяниб.
Айни пайтда Жанубий Кореядаги фойдаланувчилар 4G тармоғига эга, ва ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда етакчилик қилмоқда.
SK Telecom Samsung, Nokia, Intel ва Ericsson билан ҳамкорликда бешинчи авлод тармоқлари соҳасидаги ишлаб чиқишлар учун мўлжалланган марказни очди. Очилиш маросимида янги технология намойиш этилди, у ҳозирда мавжуд кўрсаткичлардан минг марта каттароқ бўлган 19,1 Гбит/сония тезликдаги симсиз алоқани таъминлайди.
2 гигабайтли фильмни бундай тезликда бир сония ичидаёқ юклаб олиш мумкин. Тармоқ синов режимида 2017 йилда ишга туширилади.
Изоҳ (0)