Британия махсус хизматлари iPhone ва iPad’даги маълумотлар шифрланган бўлгани сабабли, уларни тўлиқ қўлга киритиш имконияти йўқлигидан жиддий хавотирга тушди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
4 ноябрь куни Буюк Британия парламенти янги қонун лойиҳасини кўриб чиқади, унга кўра, савдоси тақиқланиши мумкин бўлган гаджетлар ишлаб чиқарувчилари қурилмалардаги маълумотларни қўлга киритиш учун калитни тақдим этиши керак бўлади.
Буюк Британия ички ишлар вазири Тереза Мей таъкидлашича, мамлакат ҳукумати интернет тармоғида шубҳаланувчилар кузатиладиган бўлса, махсус хизматлар ваколатларини кенгайтиришга эришишга бор кучи билан ҳаракат қилади.
«Махсус хизматлар интернет-кузатув учун янги, анча самарали воситага эга бўлади. Қонун махсус хизматларга ким ким билан ва қачон мулоқот қилганини билиш имконини беради», — деди у.
Изоҳ (0)