Финляндия ижтимоий суғурта бошқармаси мамлакатда амалда бўлган нафақа тизимини шартсиз даромад билан алмаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
2016 йил ноябрида тақдим этиладиган лойиҳага кўра, Финляндиянинг ҳар бир фуқаросига ҳукумат томонидан ҳар ойда 800 евродан тўланади. Бу пул солиққа тортилмайди.
Янги тизимни босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилган. Биринчи босқичда ойлик тўлов миқдори 550 еврони ташкил этади, айни дамда мавжуд имтиёз ва нафақаларнинг бир қисми сақлаб қолинади. Шундан сўнг янги тизимга тўлиқ ўтилади. Бошқарма биринчи босқич қанча давом этиши мумкинлигига аниқлик киритмади.
«Финляндия ижтимоий суғурта бошқармаси вакили Оли Кангаснинг баён қилишича, шартсиз даромад амалдаги имтиёз ва нафақалар ўрнини эгаллайди, шунинг ҳисобидан унинг миқдори етарли даражада катта бўлади», — дейилади Yle хабарида.
Изоҳ (0)