Жанубий Суданда юз берган авиаҳалокат оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда, маҳаллий ОАВга асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Самолёт бортида беш нафар россиялик бўлган, уларнинг барчаси экипаж аъзолари эди. AirLive маълумотларига кўра, қулаган ҳаво кемаси — Россияга тегишли Ан-12 самолётидир.
https://twitter.com/EyeRadioJuba/status/661812989046206464
https://twitter.com/RadioMiraya/status/661823423270756352
Аввалроқ, Жанубий Судан пойтахти Жубада юк самолёти қулагани, ҳодиса оқибатида фақат икки киши, хусусан, бир чақалоқ омон қолгани ҳақида хабар берилган эди. Қайд этишларича, самолёт ҳавога кўтарилиши билан Жуба аэропортидан 800 метр масофада қулаган.
Изоҳ (0)