Жанубий Суданда юз берган авиаҳалокат оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Самолёт бортида беш нафар россиялик бўлган, уларнинг барчаси экипаж аъзолари эди. AirLive маълумотларига кўра, қулаган ҳаво кемаси — Россияга тегишли Ан-12 самолётидир.
Аввалроқ, Жанубий Судан пойтахти Жубада юк самолёти қулагани, ҳодиса оқибатида фақат икки киши, хусусан, бир чақалоқ омон қолгани ҳақида хабар берилган эди. Қайд этишларича, самолёт ҳавога кўтарилиши билан Жуба аэропортидан 800 метр масофада қулаган.
Изоҳ (0)