Россиянинг Тула вилоятида автобуснинг трассадан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 кишига етди, 35 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Москвадан Ереванга йўл олган автобус Тула вилояти Узлов тумани «Дон» М4 йўлида 220 километр юргач, ағдарилиб кетган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси ҳаракат пайтида ухлаб қолган. Бундан ташқари, йўл-транспорт ҳодисаси техник носозлик оқибатида ҳам юзага келган бўлиши мумкин.
Бундан олдин Тула вилоятида автобус ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Арманистон Республикаси фуқаролари ҳам борлиги маълум қилинган эди.
Воқеа жойида тез тиббий хизмат фаолият олиб бормоқда, жароҳатланганлар маҳаллий тиббиёт муассасаларига етказилган. Тан жароҳати олмаган фуқаролар вақтинчалик Узловая шаҳридаги кинотеатрга жойлаштирилди.
Изоҳ (0)