Индонезиядаги ёнғинлар сўнгги беш ой давомида 2 миллион гектардан ортиқ майдонни кулга айлантиришга улгурди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Миллий космик ва авиация агентлигига таяниб.
Идора берган маълумотларга кўра, офатдан энг кўп Янги Гвинея, Суматра ва Калимантан ороллари зарар кўрган.
Индонезиядаги кучли ўрмон ёнғинлари 24 нафар маҳаллий аҳоли ўлимига сабаб бўлди, шунингдек, республиканинг қатор туманлари, Сингапур, Малайзия, Таиландда кучли тутунни юзага келтирди.
Изоҳ (0)