Google Лондон кўчаларида рекламани об-ҳаво, юз бераётган маҳаллий ҳодисалар ва бошқа жиҳатлардан келиб чиқиб намойиш этадиган автоматлаштирилган билбордларни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда The Verge хабар берди.
Экранларда қайси рекламани намойиш этишни аниқлаш учун реал вақт тартибида олинган манбалар, жумладан, аудитория тўғрисида маълумот, об-ҳаво янгиликлари, кўчалардаги тиқинлар, маҳаллий тадбирлар (спортга оид хабарлар, ўйинлар ҳисоби) ҳақидаги хабарлар, қидирилаётган мавзулардан фойдаланилмоқда. Улар асосида қайси билбордларда ва қачон реклама намойиш этилиши ҳал этилади. Экранлар «Ватерлоо» бекати ва Юстон-роуд каби энг гавжум жойларга ўрнатилган.
Google вакилларининг таъкидлашича, мазкур тажриба реклама билан шуғулланувчи компанияларга кўчалардаги ва рақамли рекламада замонавий талабларга жавоб бериш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатиб беради.
Синовлар Лондондан ташқарига чиқиши ҳозирча кўзда тутилмаган, улар ноябрь охирига қадар давом этади.
Изоҳ (0)