Куба ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми шу йилнинг тўққиз ойи давомида 1,596 миллиард долларгача кўпайди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57 фоизга кўп демакдир, деб ёзади «ТАСС».
Ушбу кўрсаткич билан Хитой Кубанинг асосий савдо шериклари орасида Венесуэладан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.
Шу билан бирга, Хитойнинг Кариб давлатларига экспорти 82,4 фоизга ошиб, 1,33 миллиард долларни ташкил қилди, импорт эса пасайиб кетди. Бунга Куба Осиё мамлакатларига жўнатадиган асосий экспорт маҳсулотларидан бири — никелни ишлаб чиқариш қисқаргани сабаб бўлди.
Гавана ва Пекин ўнлаб йиллар давомида сиёсат ва иқтисодиёт соҳасида жуда яхши алоқаларни сақлаб қолган бўлса-да, 2014 йилда ХХР раиси Си Цзиньпиннинг оролга ташрифи икки мамлакатнинг савдо алоқаларига янги туртки берди, ўшанда иқтисодиётнинг турли жабҳаларида 30 дан ортиқ шартномалар тузилган эди.
Изоҳ (0)