Мисрда қулаган Россия самолёти радарлардан йўқолишидан аввал баландликни кескин пасайтирган. Бу ҳақда, Flightradar24 интернет-портали маълумотларига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, «Когалимавиа» авиакомпаниясининг самолёти 1,5 километрга пастлаганидан сўнг, радарлардан йўқолиб қолган.
Хабарларга кўра, самолёт Синай яриморолининг шимолий қисмида қулаган. Авиаҳалокат ҳақида авиакомпания ёки Россия ҳукумати ҳозирча ҳеч қандай баёнот берганича йўқ, Миср бош вазири эса самолёт қулаганини тасдиқлади.
Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учаётган «Когалимавиа» авиакомпаниясининг Airbus 321 лайнери Тошкент вақти билан 31 октябрь, шанба куни соат 8:21 да Мисрдан учган ва сўнг радарлардан йўқолган.
Самолёт бортида 217 йўловчи ва экипажнинг 7 аъзоси — жами 224 киши бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)