АҚШ Давлат департаменти Ҳиллари Клинтон шахсий электрон почтасидаги хизмат ёзишмаларидан яна бир қисмини эълон қилиш ниятида. Бу ҳақда ташқи сиёсий идора матбуот хизмати раҳбари Жон Кирби маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Кирбининг таъкидлашича, тармоқда жойлаштириладиган электрон мактублар ҳажми 7 минг саҳифадан ошади. Улар асосан 2011—2012 йилларга тааллуқли, аммо орасида 2009—2010 йилларда ёзилганлари ҳам бор.
Кирби барча мактубларнинг чоп этилиши аввал белгиланган муддат — 2016 йил, 29 январда якунланиши лозимлигини билдириб, мазкур жараён ундан олдинроқ охирига етиши мумкинлигини ҳам истисно этмади.
Изоҳ (0)