Москвада Ички ишлар вазирлиги жиноий қидирув бошқармаси ходимлари махсус бўлинма ҳамда Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Дато Сван лақаби билан танилган грузин жиноий раҳнамоларидан бири—Давид Герлианини қўлга олди. Унга миграция қонунчилигини бузганлик айби қўйилган, дея хабар беради Россия ИИВ сайти.
Полициянинг маълум қилишича, айни пайтда Герлиани чет эллик фуқароларни вақтинча сақлаб туриш марказига жойлаштирилган. Уни Россиядан чиқариб юбориш масаласи ҳал этилмоқда.
Изоҳ (0)