Миср бош вазири Исмоил Шариф бортида 224 киши бўлган Россиянинг Airbus 321 самолёти ҳалокатга учраганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Reuters агентлигининг Миср бош вазирига асосланиб хабар беришича, ҳодиса юзасидан махсус қўмита тузилган.
Ҳозирги вақтда Исмоил Шариф бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланаётган шошилинч хизматлар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.
Аввалроқ Россиянинг «Когалимавиа» авиакомпанияси самолёти Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳридан Санкт-Петербургга учиш вақтида радарлардан йўқолиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)